Энг ажойиб топилма: NASA Марсда органик модда топди

Марсдаги тадқиқотлар уерда ҳаётнинг мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш учун изланишлар олиб бориш билан бирга, ҳозиргача энг муҳим бўлган бир қанча далилларни тўплади. Қўлга киритилган намуналарнинг органик моддалар эканлиги маълум бўлди. NASA Марсга 2020 йил 30 июльда учган эди.

Орадан 7 ой ўтгач, 18 февральда қўнди. Жорий йилнинг февраль ойида эса Марсда энг узоқ масофа — 245, 76 метрни босиб ўтган “Perseverance” Марсда бор ёки йўқлигига доир бир қанча муҳим далилларни қўлга киритди.

Яқин кунларда қўлга киритилган баъзи далиллар Марсдаги Жезеро номли ҳудудда 3,5 миллиард йил олдин бу жойда ҳаёт мавжудлигига ишора қилмоқда. Ушбу лойиҳа иштирокчиларидан бири бўлган олим Кен Фарлей, “Биз ўрганаётган тошлар, лойиҳа асносида қўлга киритган энг юқори кўрсатгичли органик модда концентрациясига эга” дейди.

Лойиҳа жамоаси тошлардан бирига “Вилджат Риж” номини берди. Сўз юритилаётган ушбу тош, катта эҳтимол билан миллийард йиллар олдин ёмғир ва майда қумлар йиғилиши натижасида тузли сув кўлига тўпланиб қолиш натижасида пайдо бўлган. Марсдаги техника тош юзасини қазди ва уерда ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган жойларни органиклар ҳамда кимёвий моддаларни аниқлайдиган асбоб билан текширди.
Олиб борилган текширувлар, органик минералларнинг ароматик моддалар ёки сулфатлар билан аралаш карбонад ва водород молекулалари эканлигини аниқлади.

Марсда аввал ҳам органик модда топилган эди. Фақат бу сафар олиб борилган тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган органик моддалар бир замонлар ҳаёт мавжуд бўлган ҳудуддан топилди.