Наманганда 11 ёшли қиз ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 10:40 ларда Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Чордона маҳалласида яшовчи А.Н. Lacetti русумли автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган ёш қизни уриб юборган.

Оқибатда қизча оғир тан-жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.