Республикамиздаги меҳнат ресурслари сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари сони жами 19 453,3 минг кишини ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 % га ошган.

Қайси ҳудудда меҳнат ресурслари сони кўп?

2022 йилнинг январь-июнь ойларида республикамиз ҳудудларида меҳнат ресурслари сони:

Қорақалпоғистон Р. – 1 073,2 минг киши

Андижон – 1 775,1 минг киши

Бухоро – 1 072,3 минг киши

Жиззах – 788,9 минг киши

Қашқадарё – 1 815,8 минг киши

Навоий – 569,3 минг киши

Наманган – 1 590,0 минг киши

Самарқанд – 2 155,7 минг киши

Сурхондарё – 1 465,8 минг киши

Сирдарё – 486,0 минг киши

Тошкент – 1 615,0 минг киши

Фарғона – 2 092,3 минг киши

Хоразм – 1 047,6 минг киши

Тошкент ш. – 1 906,3 минг кишим