Жамият

Ижро тугалланди: 289 млн. сўмлик алимент пуллари муддатидан олдин ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 10.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан алимент тўлаб келаётган ота барча тўловларни олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича. Шу кунга қадар қарздор И.Юлдашевдан ундирувчи М.Юлдашева фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 1/2 кисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан 2022 йил август ойига қадар алимент пуллари тўлиқ ундирилиб келинган.

Қарздор МИБ Олмазор туман бўлимига мурожаат қилиб, алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш учун алимент миқдорини ҳисоблаб беришни сўраган.

Давлат ижрочиси томонидан алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб бериш тўғрисида қарор қабул қилиниб, 289 млн. 288 минг сўм алимент миқдори ҳисобланган қарздордан фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган 289 млн. 288 минг сўм алимент пуллари ундирувчининг пластик карта рақамига ўтказиб берилган.

Шу асосда, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.м

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button