Сан-Диегодаги Калифорния университетининг наномуҳандислари ўпкада сузиб юра оладиган, дори-дармонларни етказиб берадиган ва бактериал пневмонияни даволашда фойдаланиладиган микроскопик роботларни ишлаб чиқди.
Тажрибалар давомида микророботлар сичқонларнинг ўпкасида пневмония қўзғатувчи бактерияларни баратараф этди ва уларнинг омон қолишига ёрдам берди. Пневмония Pseudomonas aeruginosa бактериясидан келиб чиққан бўлиб, у одатда интенсив терапия бўлимларида вентиляция қилинган беморларга таъсир қилади.
Микророботлар трахеяга киритилган найча орқали кемирувчиларнинг ўпкасига юборилди.
Микророботлар сув ўтлари ҳужайраларидан ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг юзаси антибиотиклар билан тўлдирилган нанозаррачалар билан қопланган. Сув ўталари ҳужайралари микророботларга сузиш ва антибиотикларни тўғридан-тўғри ўпкадаги бактерияларга этказиш имконини беради.
Антибиотикни ўз ичига олган нанозаррачалар оқ қон ҳужайраларининг бир тури бўлган нейтрофилларнинг ҳужайра мембраналари билан қопланган майда, биологик парчаланадиган полимерик шарлардан иборат.
Ушбу мембраналар бактериялар ва тананинг иммун тизими томонидан ишлаб чиқарилган яллиғланган молекулаларини ўзлаштиради ва зарарсизлантиради.