Зеландия: Кашф этилиши 375 йил давом этган янги ўлка

1642 йил эди, ушбу даврларда яшаган Голландиялик денгизчи Абел Тасманинг ягона мақсади бор эди, у ҳам бўлса жанубий яримшарда чексиз чегарасиз бир қитъанинг борлигига ишончи комил ва уни кашф этиш эди. Европаликлар бу даврда дунёнинг бу ҳудудларини яхши билмасди. Тасман 14 августь куни икки кичик кема билан Индонезия пойтахти Жакартадан йўлга чиқди.

Аввал ғарбга, кейин жануб томонга, сўнгра шарқ томонга ҳаракатланиб, Янги Зеландиянинг жанубий оролига борди. Унинг маҳаллий Маорий халқи билан учрашуви ҳавас қиладиган даражада бўлмади. Сафарнинг иккинчи куни бир нечта Маорийлик Голландия кемаси ҳақида хабар етказиш асносида кичик қайиққа тўқнашди. Тўртта Европалик ҳаётдан кўз юмди. Бунга жавобан Европаликлар маҳаллий аҳолига ҳужум қилдилар. Бу Тасманинг бошлаган ишининг якуни бўлди. Воқеа юз берган жойга Тасман “Қотиллар кўрфази” номини берди. У жойларга иккинчи марта қайтиб бормади. Гарчи Тасман ўзи сезмаган бўлсада у янги қитъанинг борлиги ҳақидаги фикрида ҳақ эди.

2017 йилда бир гуруҳ археологлар Янги Зеландияни кашф этишди. 4,9 миллион километрлик бу қитъа, Мадагаскардан тахминан 6 баравар катта эди. Хариталар фақат 7 та қитъани кўрсатарди. Геологлар эса ўз фикрларига қатъий ишондилар ҳамда саккизинчи қитъани ҳам топганликларини эълон қилишди. Бу қитъа айни пайтда дунёнинг энг ёш ва кичик қитъаси эди. Гап шундаки, унинг юздан тўқсон тўрт фоиз қисми сув остида, океаннинг тубида. Янги Зеландиядек бир неча оролгина сув юзида кўриниб турарди. Аслида аввалдан шундоқ кўзга ташланадиган ҳолатда, фақат назардан четда қолганди. 1960 йилда геологлар ниҳоят яна бир қитъанинг тан олиниши учун бир фикрга келдилар. Унга кўра, юқори баландликка эга, кўп миқдордаги турли тош қояларга эга геологик кенг майдон бўлиши зарур эди. Агар геологлар керакли далилларни тўплай олишса саккизинчи қитъанинг мавжудлигини исботлаган бўлишарди. 1995 йил Америкалик геофизик Брусе Луйендейк мазкур ҳудудни қитъа сифатида эътироф этди ва буерга “Янги Зеландия” номини берди.

Аслида Зеландия бундан 550 миллион йил аввал пайдо бўлган қитъа – Гондвананинг бир парчаси эди. Тахминан 105 миллион йил аввал номаълум сабабларга кўра, Гондванадан узоқлашган. Қитъаларда ер қобиғининг чуқурлиги одатда 40 км ни ташкил этади. Океанларда эса 10 км. Зеландия Гондванадан ажралганида унга шундай путур етганки, натижада ҳозирда ер қобиғининг чуқурлиги 20 км.

Зеландиянинг геологлар учун энг қизиқ томонларидан бири ушбу қитъа жуда нозик тузилишга эга бўлишига қарамай парчаланиб кетмаган. Қолаверса, қачон сув остига чўкканлиги ҳам сир.

Шунингдек, бу ерда яшовчи жонзотлар ҳам албатта барча учун қизиқ. Айрим тахминларга кўра Зеландияда динозаврлар ҳам яшаган. Яна бир ажойиб жонзот бу Киви қушидир. Товуққа ўхшаш бу қуш уча олмайди. Бу қушнинг яқин аждодлари 800 йил аввал Мадагаскар ўрмонларида яшаган улкан фил қуши эканлиги маълум. Юқоридаги фикрлардан ҳам кўриниб турибдики, Тасманинг изланишларидан сўнг орадан 400 йил ўтган бўлса ҳам саккизинчи қитъа билан боғлиқ ўрганиладиган жуда кўп нарса бор.