Янгиҳаёт туманидаги баъзи маҳаллаларда икки кунга ичимлик суви тўхтатилади

Бу ҳақда Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ичимлик сув тармоқларининг ёпқичларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 26-сентябрь 10:00дан 27-сентябрь 18:00гача «Янгиҳаёт», «Орият», «Марҳамат», «Гулшанобод», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Хушнуд», «Навқирон», «Чарағон», «Иқбол», «Дўстлик», «Ёрқин ҳаёт» ва «Олчазор» маҳаллалар ҳудуди ичимлик суви таъминотидан вақтинча узилади”, дейилади хабарда.