Ўқитувчиларга қандай касалликлар жиддий хавф туғдиради

Педагоглар нафақат сурункали чарчоқ билан юришади балки айрим касб касалликлари билан оғрийди.

Неврозлар – Семестрга яқин синфга ўз ўзидан бақириш ёки бўр йўқлиги ёки ручка ёзмагани учун йиғлаб юбориш. Ёки уй ишларини текшириб уйдаги дазмол, майда нарсаларни унутиб қолдириш кабилар. Неврозни асосий белгиси ўзи билан гаплашиш, сал нарсага тутақиш, тушкунликка мойил бўлишлар киради.

Томоқ ҳиқилдоқ касалликлари. Кўпинча кўп гапиришдан, бақириб гапиришдан, зўриқишдан товуш пайчалари зарарланади. Томоқ ҳиқилдоқ касалликлари билан осон чалинади. Масалан эрталаб овози чиройли ўқитувчи кечки пайт умуман чиқмай қолиши мумкин.

Қомат бузилишлари. Оғир сумкалар ва иш жойидаги стол стулни ноқулайлиги туфайли кўпинча ўқитувчиларда бел, умуртқа касалликлари учрайди. Сколиоз бўлиши хам мумкин.

Инфаркт ва инсультлар. Ўқитувчиларни ҳаётдан кўпинча шу касалликлар олиб кетади. Тинимсиз стресс, ақлий зўриқиш, кераксиз топшириқлар, оилавий можаролар туфайли касалликлар йиғилиб инфаркт ёки инсультга чалинади.

Бошқа касалликлар. Масалан эмоционал лабиллик, жинсий фаолият сусайиши, ўпка касалликлари, бош оғриғи. Кўпинча буларга хонада кислород камлиги , тўғри овқатланмаслик сабабчи бўлади.