Даврон Ғойипов 61 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик таниқ рок-поп юлдузи ҳасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда суҳандон Толибжон Исроилов хабар қилди.

Даврон Ғойипов 1961 йил 7 октябрда туғилган. Мактабни битирганидан кейин 1978 йилда у “Ялла” гуруҳига бас гитарачи сифатида таклиф қилинади. 1980 йилда Даврон Ғойипов бошчилигида Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи – “Оригинал” тузилади. 1980 йиллар бошларида ижро этилган “Бу нима бу?” қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Қўшиқ асосида кейинроқ фильм ишланган ва бош ролни Даврон Ғойипов ижро этган.

Бундан ташқари “Қайдасан”, “Керак эмас шаҳло кўзларинг”, “Открытое окно” каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилларидан жой олган.

Дафн маросими Хоразмда ўтказилади.