Яқинни кўролмаслик глобал муаммо ҳолига келди

Болаларда узоқни кўролмаслик муаммоси глобал хасталик ҳолатига келди. Вазият нега ёмонлашмоқда? Бунинг олдини олиш мумкинми?

1980-1990 йиллар охирида Сингапурлик ота-оналар фарзандларида хавотирга солувчи ҳолатларнинг гувоҳи бўла бошлашди. Ташқаридан қараганда, бу кичик тропик ўлкада кишиларнинг ҳаёт тарзи тез суратларда яхшиланиб борарди. Хусусан, таълим соҳасида янги авлод вакиллари пайдо бўлар ва юқори натижаларга эшиклар очилаётганди. Фақат салбий ҳолат ҳам мавжуд эди. Янада кўпроқ бола миёб хасталигига чалинарди. Маълумотларга кўра, ўша даврда узоқни кўролмаслик ва яқинни кўролмаслик касаллиги кўпайишда давом этарди. Бугунги кунда ёши катталарнинг юздан саксон фоизи атрофида миёб касаллиги мавжуд деб хулоса қилинган Сингапур “Дунёнинг миёб пойтахти” номини олган. Сингапур Миллий Кўз Марказида мутахасис бўлиб фаолият юритувчи Аудрей Чиа “20 йилдан буён шу муаммо устида бош қотирамиз. Шу сабабли ҳам бу ҳолат табиийдек қабул қилина бошлади” дейди ва қўшимча қилади: “Эндиликда Сингапурдаги барча инсонлар миёбдир”. Ушбу ҳолат бутун дунёда кузатиладигандек, такрорланадигандек гўё. Касалликни

– миёбнинг бошланиши;

– миёбнинг тезлашиши;

– миёбнинг тўхташи;

уч босқичга бўлиш мумкин.

Мутахасислар фикрига кўра, паталогик миёблардан ташқари барча чақалоқлар гиперметроб ҳолатда дунёга келади. Кўз қорачиғи катталашгани сари гиперметроб камаяди. Шу сабабли ҳам чақалоқ гиперметроби, у улғайгач, кўзойнак тақишга эҳтиёж туғилмайдиган даражада йўқолиб кетади. Авваллари бу ҳодиса болаларда 5 ёшда кузатиларди. Ҳозир эса 2,5-3 ёшда кузатиляпти.

АҚШ даги катта ёшлиларнинг юздан қирқ фоизи миёб, бу кўрсаткич 1971 йилда юзда йигирма беш фоиз эди. Ҳолат Британияда ҳам худди шундай. Фақат Жанубий Кореа, Таиланд ва Хитойда яқинни кўролмасликнинг ўсиш даражаси юзда саксон тўрт билан тўқсон етти орасида. Агар мазкур ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, 2050 йилга бориб дунёнинг ярим аҳолиси миёб бўлади. Муаммо ҳар доимгидан ҳам тезлик билан тарқаляпти. Миёб Хитойлик болалар орасида жуда жиддий даражада ошиб кетди. Аввал бу касаллик 8-12 ёшдаги болалар орасида кузатилган бўлса, эндиликда бу ёш кўрсаткичи ҳам янада пастга тушган. Болада миёб қанчалик эрта кузатилса, кексалик даврида миёб шунчалик ортади ҳамда кекса ёшда кўриш қобилиятининг йўқолиш хавфи билан юзма-юз келади.

Бу касалликка сабаб нима бўляпти? Мутахасислар фикрича, генетика бу ҳолатда катта рол ўйнамайди. Бу касалликка сабаб тоза ҳавода кам бўлиш ва узоқ вақт яқин масофадан ўқиш сингари ҳолатлар асосий рол ўйнайди. Баъзи мактабларда болаларнинг ташқарига чиқиши учун майдончалар йўқ. Ёки дам олиш масканларидан узоқда. Шундай бўлсада тадқиқотлар умид қилишга йўл очмоқда. Бу муаммо фақатгина кўз билан боғлиқ эмас, балки ақл ва зеҳн билан боғлиқ ҳолат ҳисобланади. Болаларнинг эса бахтли ҳаёт кечиришга ҳаққи бор.