Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳар Миробод туманининг баъзи жойларида 17 октябрь, душанба куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг Мунис кўчасидаги ўрта босим Д-630 миллиметрли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 17-октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар «Қўйлиқ ота», «Баратхўжа», «Баёт», «Парвона», «Билимдон» маҳаллаларида, «Қўйлиқ» 1-2-3-4-мавзелардаги жами 5 мингта хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 81 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

новвойхона — 29 та;
умумий овқатланиш шохобчаси — 29 та;
спорт мажмуаси — 3 та;
меҳмонхона — 4 та;
ишлаб чиқариш корхонаси — 14 та;
МТТ — 1 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.