Асаканинг собиқ хокимига айблов эълон қилинди

Андижон вилоят прокуратураси 08.10.2022 йилда Алиханов Мансурбекга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 229-прим 4-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айб эълон қилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланган.

М.Алихонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими вазифасидан озод этилган эди.