Талабалар турар жойларини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси доирасида ЕТТБ билан 115 млн долларлик келишувга эришилди.
II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ўртасида ОТМлар учун талабалар турар жойларини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси бўйича маслаҳат хизматини кўрсатиш юзасидан дастлабки қиймати 115 млн долларлик битим имзоланди.