Ўзбекистонда аҳоли асосан қайси касалликларга чалинаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра аҳоли асосан қайси касалликларга чалинаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аҳолини биринчи марта ташхис билан қайд қилинган касалликларга чалиниш турлари бўйича энг юқори кўрсаткич нафас органлари касалликлари ҳиссасига тўғри келиб, хар 100 минг аҳолидан 13 минг нафарида ушбу касалланиш кузатилмоқда.

Шунингдек, ҳар 100 минг аҳолига нисбатан биринчи марта ташхис билан қайд қилинган жами касалликлар сони, минг бирлик:

нафас органлари касалликлари — 13 нафар;

овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари — 11 нафар;

қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, иммун механизмига таъсир этувчи айрим бузилишлар — 5 нафар;

сийдик-таносил тизими касалликлари — 5 нафар;
қон айланиш тизими
касалликлари — 3 нафар;

жароҳатланиш, заҳарланишлар ва айрим ташқи сабаблар билан боғлиқ асоратлар — 3 нафар;

кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари — 3 нафар;

асаб тизими касалликлари — 3 нафар;

баъзи юқумли ва паразитар касалликлар — 2 нафар;

қулоқ ва сўрғичсимон ўсимта касалликлари — 2 нафар.