Антибиотикларни унутинг: Биринчи Жаҳон Урушида яраланган аскарларга қўлланган усул

Соғлик учун дорилардан ташқари бир қанча ечимлар топилмоқда. Табиий шифо усулларини афзал билувчилар турли дори-дармонлар ўрнига шундай шифо турларини излаяптилар. Қадимда ишлатилган айрим даволаш усуллари бугунги кунда ҳам ишлатилмоқда.

Биринчи Жаҳон Уруши аскарлари жароҳатларини даволашда ишлатган шифо услубларига кундан-кун талаб ортиб боряпти. Жароҳатларни тозалаш учун қуртлардан фойдаланиш илк бор Биринчи Жаҳон Урушида соҳа жарроҳларининг яраларни личинкалар билан қутқариб қолганлари эндиликда ҳечкимга сир эмас.

1940 йилда эса турли антибиотиклар пайдо бўлиб, юқоридаги шифо усулини тарихга айлантириб юборди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қуртлар тузалиши қийин бўлган яраларнинг давоси учун катта таъсир кучига эга.

Профессор Ямни Нигам, “Қуртлар ниҳоятда фойдали ва мослашувчан. Ойлар давомида тузалмаган жароҳат ва яраларнинг тўрт кун ичида тузалишига сабабчи бўлдилар” деди. Қуртлар ярани инфекциялардан тозалайди. Хроник касалликка айланган бирорта инфекцияга мойил ярангиз бўлса, уни қуртлар тезда даволашади.

Хроник яраларда бактериялар ҳамда ўлик ҳужайралар бор жойни қуртлар тезда топишади. Личинкалар ярани тозалаш билан бирга уни даволайдилар ҳам. Британияда қўлланилаётган қурт билан даволаш усули охирги ўн йилларда юзда эллик фоизга ортганини кўрсатмоқда.