Афғонистонда номаълум касаллик авж ола бошлади

Афғонистоннинг Забул вилоятида тарқалган номаълум касаллик оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи Абдулла Ҳакимийга таяниб, The Khaama агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, касаллик вилоят шарқида жойлашган Шоҳжой туманида аниқланган. Абдулла Ҳакимийнигн айтишича, мазкур туманда ўнлаб инсонлар касалликка чалинган. Касалликнинг белгилари юқори тана ҳарорати ҳамда бурун ва оғиздан қон оқиши.

Аввалроқ Қирғизистонда гриппнинг барча ҳолатлари ичида чўчқа гриппининг улуши 96 фоизга етдгани, Хитойда коронавируснинг белгисиз ҳолатларини ҳисоблаш тўхтатилгани, Афғонистонда сил билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани тўғрисида хабар берилганди.