Ветнамда расмийлар қурилиш майдонида бир бетоннинг ичига тушиб кетган болани қутқариш учун қаттиқ ҳаракат қилишмоқда.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, 10 ёшдаги Лий Ҳао Нам, шанба куни майдонда метал йиғиб юрганида 35 метрлик чуқурликдаги 25 см кенглик атрофидаги бетон блокнинг ичига тушиб кетди.
Қутқарув хизмати гуруҳи болани қутқариш учун тинимсиз қазиш ишларини олиб бориб, бетон ичига кислород жўнатишмоқда.
Уч кун олдин боланинг йиғиси эшитилаётган эди, бироқ охирги кунларда боланинг овози чиқмай қолди. Душанба куни чуқурликка камера туширишди, бироқ ҳечқандай натижага эришилмади.
Суратларда боланинг яқинлари ҳам қайғу ҳолда кутишаётгани акс этган. Бетон блокни ўрнидан қўзғатишга уринишлари ҳам ҳеч қандай натижа бермади. Аксинча, бетоннинг атрофи юмшаши оқибатида чўкиш ҳосил бўлиб, ишни янада қийинлашишига олиб келди.