Жиззахда икки маҳкум манзил колониядан қочиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги қамоқхонадан ўта хавфли икки жиноятчи қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Xабарга аниқлик киритиш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (ЖИЭД) Тарбиявий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов билан боғландик.

Султоновга кўра, маҳкумлар қамоқхонадан эмас, манзил колониядан қочиб кетган ва улар расман қидирувга берилган.

Қочоқ маҳкумлардан бири 1992 йил Фарғона вилоятида туғилган Муҳаммадсодиқ Нўмонов, иккинчиси эса 1986 йил Андижон шаҳрида туғилган Азизбек Қодировдир.

Айни пайтда колониядан қочган икки нафар жиноятчини қидириш учун жуда катта куч жалб қилинган.