Афғонистонда аёлларга яна бир таъқиқ қўйилди

«Толибон» ҳаракати раҳбарияти мамлакатдаги аёллар учун гўзаллик салонларини ёпишни буюрди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

«Толибон» ҳукумати Афғонистондаги барча аёллар гўзаллик салонлари ўз фаолиятини тўхтатиши кераклигини буюрган. Бунинг учун уларга 10 кун муддат берилган.

Бундан ташқари, ҳаракат вакиллари аёлларга савдо марказларида ишлашни ҳам тақиқлади.

Айни пайтда аёллар учун гўзаллик салонларини ёпмаган тадбиркорларга қандай чора қўлланилиши аниқ эмас.