12 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -17…-19 даража, кундузи -9…-11 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -20…-25 даража, Устюртда -27…-30 даражагача, кундузи -12…-17 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -18…-23 даража, кундузи -8…-13 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -15…-20 даража, чўл ҳудудларда кечаси -27…-30 даража, кундузи -7…-12 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -12…-17 даража, баъзи жойларда -20 даражагача, кундузи -5…-10 даража, баъзи жойларда -12 даража совуққача бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси -8…-13 даража, баъзи жойларда -15 даражагача, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8…-13 даража, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга тушиши мумкин Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -20…-25 даража, кундузи -10…-15 даража совуқ бўлади.