Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари учун қишки таътил муддати узайтирилиши муносабати билан темирйўл поездларига қўшимча жойлар сони янада кўпайтирилиб, харид қилинган йўл чипталари бепул алмаштириб берилади. Бундан ташқари, тезюрар ва йўловчи поездларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли  чегирма сотуви муддати ҳам узайтирилади.

Барча темирйўл кассаларида талаба-ўқувчилар аввал харид қилган чипталарини бошқа санага алмаштиришлари ёки таътил якунлангунига қадар чегирма билан сотиб олишлари мумкин бўлади.