Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Қирғизистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатасига таяниб «АКИpress» нашри хабар қилди.
Хабарда келтирилишича, Мирзиёевнинг ташрифи муносабати билан Қирғизистон Савдо-саноат палатаси икки давлат ишбилармонлари кенгаши йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда. Ва албатта, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Президентининг иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 10 декабрь Қирғизистонга ташриф буюриши ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган эди. Бироқ унинг ташрифи қолдирилганди.