«Kompromatuzb» телеграм канали админларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Kompromatuzb» телеграм канали админларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг «Telegram» мессенджеридаги «Kompromat.uzb» ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари аниқланган.

Шу сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

(165-моддаси 2-қисми «в» банди: Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.

Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади.

Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади.