“Сирт қилич ўти” номли янги ўсимлик ҳақида эшитганмисиз?

Сииртнинг Первари ҳудудида олиб борилган тадқиқотлар натижасида янги ўсимлик тури кашф этилди. Туркиялик олимлар томонидан кашф этилган янги ўсимлик, олимларнинг текширув ва хулосаларидан сўнг илм-фанга янгилик сифатида киритилди.

Мазкур ўсимлик китобга “Сирт қилич ўти” номи билан кирди. Сирт Университети, Биология бўлими раҳбари доктор Меҳмет Фидан билан Ван Юзинчи йил Университети Биология бўлимидан Сулаймон Масуд Пинар, шунингдек, Ҳусейн Эрўғлулар биргаликда изланишлар олиб боришди.

Бунинг натижасида эса улар аввал ҳеч учратмаган қилич ўти турига дуч келишди. Ушбу ўсимликдан намуна олган академик олимлар 3 йил давомида текширувлар ва таҳлиллар ўтказишди. Натижада эса лотинчада “Gladiolus siirtensis” номи берилган ўсимлик тури эълон қилинди.


Лойиҳа доирасида 2018 йилда бошлаган тадқиқотларида юқоридаги янги ўсимлик турига дуч келганликларини айтиб ўтган Фидан, “Бу каби табиий ўсимликларни янги тур сифатида қайд этилиши учун камида уч йил керак бўлади. Ушбу ўсимликни ҳам уч йил давомида ўрганиб чиқдик, ўйлашимизча бу сингари ўсимликлардан яна бир нечтаси бу ҳудудларда бор” деди.

Шунингдек, маълумотларга кўра, бу ўсимлик асаларилар нектар йиғиш учун беминнат хизмат қилишига қараганда иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтилмоқда.