Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Т. фуқаролар Г.М. ва М.А.ни танишлари ёрдамида Қўрғонтепа тумани тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.