Водий вилоятларидаги «метан заправкалар»и қачон очилиши маълум қилинди

Ҳафта охирида водий вилоятларидаги АГТКШларнинг босқичма-босқич фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда

Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда.

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.