Жиззахда 3,9 балли зилзила содир бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 24 февраль соат 16:12 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 190 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Шароф Рашидов туманида 2−3 балл, 13 км.
Жиззах шаҳрида 2−3 балл, 18 км.
Бахмал туманида 2 балл, 27 км.