Самарқанддаги “заправка”да машина портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

2023 йил 25 февраль куни соат 11:00 ларда Самарқанд шаҳар “Бедил” кўчасида жойлашган автомобилларга сиқилган (метан) газ қуйиш шохобчасида, Nexia-3 машинасига газ қуйиш жараёнида баллоннинг ёрилиб кетиши оқибатида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида шохобча ишчиси Пастдарғом тумани “Гулобод” МФЙда яшаган 1980 йилда туғилган М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.