Қозоғистонда газ етарли. Бу ҳақда «QazaqGaz» МК бошқаруви раисининг маркетинг бўйича ўринбосари Арман Қасенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистонда етарлича газ бор. Газ захиралари — 3,8 триллион куб метр. Агар 25 миллиард куб метр товар газ истеъмолининг тахминий даражасидан келиб чиқадиган бўлсак, бу 100 йилга етади, дейишимиз мумкин», — деди Арман Қасенов «Самруқ-Қазна» жамғармаси жамоатчилик кенгаши йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда газ хомашёсини қайта ишлашни рағбатлантириш зарур.