Қозоғистондаги газ 100 йилга етади – QazaqGaz

Қозоғистонда газ етарли. Бу ҳақда «QazaqGaz» МК бошқаруви раисининг маркетинг бўйича ўринбосари Арман Қасенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда етарлича газ бор. Газ захиралари – 3,8 триллион куб метр. Агар 25 миллиард куб метр товар газ истеъмолининг тахминий даражасидан келиб чиқадиган бўлсак, бу 100 йилга етади, дейишимиз мумкин», — деди Арман Қасенов «Самруқ-Қазна» жамғармаси жамоатчилик кенгаши йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда газ хомашёсини қайта ишлашни рағбатлантириш зарур.