Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ўлчовлари тузилди.
Ишончлилик даражасига кўра, рейтинг “А дан Д” гача тўрт тоифага, шунингдек, ҳар бир тоифа ҳам ўз ўрнида 3 даражага бўлинган. Рўйхатдан жами 17 647 та қурилиш корхонаси ўрин олган.
Рейтингга кўра, энг ишончли компания сифатида фақат биттаси “А” тоифанинг 3-даражасидан ўрин олган. Бироқ тоифанинг энг юқори – 1- ва 2-даражаларига ҳеч бир компания лойиқ кўрилмаган.
“Б” тоифадан 259 та, “С” тоифадан 2 719 та, энг қуйи даража – “Д” тоифадан эса 14 668 та компания ўрин олган.