Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.