Афғон аёллари инсон ҳуқуқлари поймолига қарши инқилоб бошладилар

Афғон аёллари гуруҳи 25 февраль куни Афғонистонда инсон ва хотин-қизларнинг асосий ҳуқуқлари учун Кобулда аёллар инқилоби бошланганини эълон қилди, деб хабар берди маҳаллий “Khaama Press” агентлиги.

Ташкилотчилардан бири Дони Сафий сўзларига кўра, ҳаракат “фуқаролар, айниқса, аёлларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган”.

“Биз бу компанияни аёлларга нисбатан адолатсизлик ва тенгсизликка қарши курашиш учун бошладик”, деди у.

Сафийнинг айтишича, ҳаракат тарафдорлари сафида ўқитувчилар ва бир неча давлат хизматчиси бор.

“Жамият фақат аёлларнинг иштироки билан ривожланиши мумкин. Хотин-қизлар мамлакат тараққиётида муҳим ўрин эгаллаши мумкин бўлишига қарамай, муваққат ҳукумат уларга рухсат бермаяпти”, деб фикр билдирди Сафий.