Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз боришлари мумкин?

Ўзбекистон фуқаролари бир нечта давлатларга визасиз боришлари мумкинлигини биласизми? Бу ҳақда Uzbekistan Airpots маълумот берди.

Унга кўра:

1. Озарбайжон — 90 кунгача;
2. Антигуа ва Барбуда — 180 кунгача;
3. Арманистон — 180;
4. Барбадос — 28 кунгача;
5. Гаити — 90 кунгача;
6. Грузия — 360 кунгача;
7. Доминика — 21 кунгача;
8. Индонезия — 30 кунгача;
9. Қозоғистон — 30 кунгача;
10. Қирғизистон — 60 кунгача;
11. Малайзия — 30 кунгача;
12. Молдова — 90 кунгача;
13. Намибия — 90 кунгача;
14. Сант-Винсент ва Генадин ороллари — 30 кунгача;
15. Тожикистон — 30 кунгача;
16. Туркия — 30 кунгача;
17. Филиппин — 30 кунгача.

Қолаверса, Беларус, Ниуэ, Кук ороллари, Россия ва Украинага умуман виза талаб этилмайди.

Шунингдек, 33 та давлатда эса соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган.