Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.

Аризага, жумладан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот.