Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 10 март куни соат 21:25 да Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилган.
Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.