Битирувчи синфлар учун якуний имтиҳонлар 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади

Бу йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади.

Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар 1-6 май кунлари ўтказилади.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.