Тошкент шаҳрида эркак ўзини 7-қаватдан ташлади

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманидa бир эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди.

“Бош прокуратура томонидан Миробод туманидa бир эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетганлиги билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.