Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Камолиддин Фахрутдинович Талипов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод қилинди.

Камолиддин Талипов мазкур лавозимга 2019 йилда тайинланган эди