Фуқароларга компенсация пуллари ундириш учун мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг буйруғига асосан Зарбдор Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан фуқаро Ў.Умурзаков манфаатига ушбу ташкилотда ишлаган даврида фойданилмаган таътиллар учун 80.9 млн сўм компенсацияни ундириш белгиланган.
Ижро хужжати бюронинг Зарбдор тумани бўлимига 07.01.2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Аммо қарздор томонидан мавжуд қарздорлик ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли, қарздор бўлган бўлимнинг Damas автомашинаси қарздорлик эвазига хатланди.
Келгусида ушбу автотранспорт воситаси белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилади ва сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.