Маълумки, пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 1 апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилинишича, 2023 йил 15 мартдан мамлакатимизда пиёз нархи барқарорлашганлиги сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди.