Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:

йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
пишлоқ ва твороглар;
янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
янги олма, нок ва беҳи;
буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.


Маълумот учун: илгари Президенти фармонига асосан 2023 йил 1 июлга қадар эди.