Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ҳ. бошқа бир фуқаро Ф.Д.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Қорақўтон» тоғида олтин қазиб олиши учун шароит яратиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.