ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони АҚШга жўнатиш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.
Маълум қилинишича, 27 ёшли фуқаро Ж.Й. маҳаллий фуқарони “Тошкент-Европа-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали жўнатишни ваъда қилган ва бўнак сифатида фуқаро Н.Т. дан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида Н.Т.га тегишли ҳужжатлар ҳам топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.