«Rost24» сайти бош муҳаррири Анора Содиқова бугундан бошлаб жамоадан кетганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Ҳар доим бизни (журналистлар) олдимизда танлов учун йўл бор. Осонгина жим кетиш ёки қалбимиздаги исёнларга қулоқ тутиб курашда давом этиш. Менга доим иккинчи йўл осон туюлган. Бу сафар ҳам шу йўлни танладим. Бугундан rost24 билан бирга эмасман. Аммо, мен учун бу тўхташ дегани эмас. Мен давом этавераман.
Қалбларимиздаги инқилоб тўхтамайди. Нохақлик, адолатсизлик, коррупцияга қарши ичимиздаги инқилоблар бизга тинчлик бермайди. Курашдан бошқа йўл мен учун қизиқ эмас, дея ёзиб қолдирган журналист.