Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Афзал Эрматов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
«Мавжуд маълумотларга кўра, агентлик бошлиғи А.Эрматовга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган.
Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда», дейилади расмий муносабатда.
Эътиборлиси, агентлик расмий веб-сайтидаги раҳбарият рўйхатида у ҳамон бошлиқ сифатида турибди.