Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди

Ижтимоий тармоқларда “Поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди” номли эълон қилинган хабар юзасидан Транспорт прокуратураси расмий изоҳ берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғи 552-км. 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1979 йил туғилган фуқаро Х.Ш.нинг эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетгани аниқланган.

Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда.