Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–827, 27.03.2023 й.) асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.
Унга кўра, мазкур Кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилди:
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:
— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.