Туркияда сайловдан Эрдўғаннинг номзодини чиқариб ташлаш талаб қилинмоқда

Туркиядаги уч мухолифат партияси вакиллари Олий сайлов комиссиясига Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни бўлажак президентлик сайловларида номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаш талаби билан ариза топширди. Бу ҳақда сешанба куни “Habertürk” телеканали хабар берди.

“Яхшилик” партияси, “Даъво” партияси ва “Ватан” партияси Эрдўған яна президентликка номзод бўлиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, бу Конституцияга зиддир.

Туркиядаги мухолифат вакиллари Эрдўғаннинг президентликка яна бир номзод сифатида кўрсатилиши мамлакат Бош қомусига зид эканини таъкидламоқда, чунки унинг амалда кетма-кет иккинчи муддатини ўтамоқда. Бироқ Туркия расмийлари буни 2017 йилда ўтказилган конституциявий референдумдан сўнг Эрдўғаннинг президентлик муддати нолга қайтарилгани билан изоҳламоқда. Туркия президенти мухолифат бўлажак сайловларда мағлуб бўлишдан қўрқади, деган фикрни билдирди, шунинг учун Эрдўғанга қаршилар бу мавзуни эндигина кўтара бошлади.

Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Бакир Бўздоғ ҳам Эрдўғаннинг бўлажак президентлик сайловларида номзодини қўйиши учун ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ йўқлигини таъкидлади. У буни Туркиянинг 2018 йилда президентлик бошқарув шаклига ўтганидан кейин Эрдўғаннинг амалдаги муддати биринчи бўлгани билан изоҳламоқда.