2005 йилда туғилган вояга етмаган Н.О исмли қиз 2023 йил 23 март куни Риштон туман марказий истироҳат боғидаги «Қароқчилар кемаси» номли аттракционда учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
Қиз тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Риштон тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Н.О.нинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлаш юзасидан Бандлик бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Ҳозирги кунда вояга етмаган Н.О Бағдод туман тиббиёт бирлашмасида шифокорларнинг назоратида даволанмоқда ва аҳволи яхшиланяпти.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.